Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Янги акциз маркалари жорий этилади

06.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 100-сон қарори билан алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилмоқда.

Ҳужжатга биноан  2017 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Уларнинг дизайни Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ ва «Давлат белгиси» ДИЧБ томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

 

Ҳукумат қарорининг ўзи маркалар янги дизайнининг тавсифи ёки тасвирини сақламайди.

 

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги маҳсулотлар янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб 9 ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

 

Шу муносабат билан  солиқ ва божхона органларига  2018 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўриш топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.