Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzО чем говорит коэффициент разрыва по НДС Сколько инвентаризаций вы можете провести и сколько – обязаны Какой должен быть порядок проведения налогового контроля сделок при трансфертном ценообразовании Как компенсировать неиспользованные отпуска, если сотрудник не увольняется

«Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш учун $100 млн ажратилади

25.06.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 21.06.2021 йилдаги «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5154-сон қарори қабул қилинди.

 

Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилади:

а) «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига марказлашган инвестицияларни ошириш ҳисобига қайтариб бермаслик шарти билан – $100 млн эквивалентида, шундан:

  • $25 млн эквивалентидаги маблағлар – ижтимоий соҳа объектларини қуришга, шу жумладан Андижон тиббиёт институти объектлари учун;
  • $15 млн эквивалентидаги маблағлар – йўл ўтказгичини ва йўл инфратузилма объектларини барпо этишга;
  • $60 млн эквивалентидаги маблағлар – коммуникация тармоқлари, муҳандислик инфратузилмасини яратишга, лойиҳалаштириш ишларига, қурилиш ишларини назорат қилиш, бошқариш ва бошқа харажатларга;

 

б) Андижон вилоятида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун – $80 млн эквивалентида тижорат банкларига, шундан:

  • $40 млн эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7% ставкасида – тенг улушда «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банклари орқали 200 та маҳаллада кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга;
  • $40 млн эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 11% ставкасида - «Агробанк» акциядорлик тижорат банки орқали иссиқхона массивларини барпо этиш ва аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этишни молиялаштиришга;

 

в) кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари, шу жумладан банк кредитлари бўйича кафилликлар бериш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ресурс базасини ошириш ҳамда Хонобод шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш тадбирларини молиялаштириш учун Давлат бюджетига қайтариб бермаслик шарти билан – $20 млн эквивалентида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.