Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как изменялись матпомощь и НДФЛ в 2021 году Внимание! Успейте подать заявку на дистанционный экзамен ДипИФР до 22 октября 2021 года Как работать без функционала по отправке ЭСФ на импорт услуг и для комиссионеров Какие компенсационные выплаты включаются в доходы в виде оплаты труда Налоговые последствия импорта услуг: НДС

"Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари белгиланди

14.07.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 12.07.2021 йилдаги "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5180-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан 440 минг аҳоли учун "Янги Андижон" шаҳрини (кейинги ўринларда - шаҳар) босқичма-босқич комплекс қуриш учун Андижон туманининг адирликлари ҳудудидаги ўзлаштирилмаган 4 минг гектар ер майдонини ажратилади.

 

Шаҳар барпо этилишининг I босқичида 121 минг аҳоли учун кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, кичик саноат зонаси қурилади.

 

Қуйидагилар ташкил этилди:

  • "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси);
  • шаҳарни барпо этиш бўйича доимий фаолият юритувчи штаб (кейинги ўринларда - Штаб);
  • Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузурида "Шаҳарда объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" ДУК (кейинги ўринларда - Дирекция).

 

Қуйидагилар белгиланди:

  • Республика комиссияси, Штаб ва Дирекциянинг асосий вазифалари;
  • Дирекция фаолиятини ва шаҳарни барпо этишнинг I босқичини молиялаштириш манбалари.

 

I босқич доирасида:

а) объектларни барпо этиш буюртмачиси функцияларини қуйидагилар бажаради:

  • Дирекция - ички йўлларни, ижтимоий соҳа ва ободонлаштириш объектларини қуриш қисмида;
  • тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг буюртмачи хизматлари - ташқи муҳандислик, алоқа ва транспорт коммуникация объектларини қуриш қисмида;

б) истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома асосида:

  • шаҳарнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - бош лойиҳа ташкилоти "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК томонидан "Keym Kentsel Yenileme Merkezi A.Ş." компанияси (Туркия);
  • ичимлик суви ва канализация тармоқлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - "Ўзкоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;
  • автомобиль йўллари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ, "Ўзйўллойиҳа" лойиҳа-қидирув институти" ДУК, Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги бошқа лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;
  • электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик тармоқлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - Энергетика вазирлиги тизимидаги лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;
  • ижтимоий соҳа, инфратузилма объектлари ва умумий фойдаланиш майдонлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - буюртмачилар томонидан энг яхши таклифлар танлови орқали аниқланган лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари жалб қилинади;

в) шаҳарда кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун металлпрокат ва цемент маҳсулотларини пудратчи ташкилотларга етказиб бериш Президентнинг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонида кўзда тутилган алоҳида биржа савдо секцияси орқали сотиш тартиби асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.