Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш қиймати индексация қилинди

07.11.2017

 

Давергеодезкадастр, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг «Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатинн тубдан яхшилаш кийматини индексация қилиш ҳақида»ги қўшма қарори тасдиқланди (рўйхат рақами  2943, 2017 йил 1 ноябрь).

 

Давлат статистика қўмитасининг қийматидан юқори кўрсатилган қурилиш материаллари нархлари тўғрисидаги маълумотлари асосида ўтган йилга нисбатан 1,246 баравар индексация қилинди.

 

Шу тариқа, олиб қўйилаётган лалми шудгор ва суғорилмайдигаи кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига табиий жойлардаги жойлашувига боғлиқ равишда суғориш ва тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш қиймати 1 га учун қуйидагини ташкил этади:

 

Ҳудуд

Аввалги қиймати (минг сўм)[1]

Янги қиймати (минг сўм)

текислик (ёғинлар билан таъминланмаган)

1462

1821,6

текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган)

2162

2693,8

тоғолди ва тоғ (ёғинлар билан таъминланган)

2641

3290,6

 

 

Маълумот учун: базавий миқдорлар Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандида кўрсатилган. Индексация ҳар йили 31 декабргача амалга оширилади.

 

Қуйидагиларнинг қиймати худди шундай қийматга индексация қилинди:

  • «Чўл», «Адир» ва «Тоғ» зоналарида жойлашган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 2.11.2017 йилда кучга кирди.  

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.

 

 


[1]Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2016 йилдаги 317-сон қарори билан белгиланган.