Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Янги импорт божларига тузатиш киритилмоқда

13.12.2019

Читать на русском языке

 

2020 йил учун тасдиқланган транспорт воситалари бўйича айрим ставкаларни пасайтиришга қарор қилинди (9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон қарорнинг 6-иловасига қаранг).

 

Бунда техник хатога йўл қўйилган – ўзгартиришлар 2020 йил учун ставкалар тасдиқланган Президентнинг 2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон қарорига эмас, балки 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон қарорига (2019 йил учун ставкалар) расмийлаштирилган. Шу туфайли амалиётда чалкашликлар юзага келиши мумкин.

 

Агар ҳаммаси жой-жойига қўйилса, қуйидаги манзара намоён бўлади:

ТИФ ТН коди

(2017 йил версияси)

Товар позициясининг тавсифи

Импорт божхона божи ставкаси

 (божхона қийматига нисбатан %да)

2019 йил 1 январдан бошлаб

(29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарор)

2020 йил 1 январдан бошлаб

режалаштирилган

(2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон қарор)

якуний

(9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон қарор)

8479 10 000 0

жамоат ишлари, қурилиш ёки бошқа шу каби ишлар учун ускуналар

мавжуд эмас

5

0

8702 40

фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган, ҳайдовчи билан 10 нафар ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари

мавжуд эмас

10

0

8703 80

фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган транспорт воситалари -

0

10

0

8704 90 000

фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган моторли транспорт воситалари 

мавжуд эмас

мавжуд эмас

0

8711 60

электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган аравачалар

20

(ТИФ ТН 8711 коди бўйича товар позицияси таркибида)

20

(ТИФ ТН 8711 коди бўйича товар позицияси таркибида)

0

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах