Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Янги жамғарма блокчейн технологиялари жорий этилишини қўллаб-қувватлайди

07.09.2018

Читать на русском языке

 

«Рақамли ишонч» жамғармаси ташкил этилди. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда. Президентнинг 2.09.2018 йилда эълон қилинган ПҚ–3927-сон қарорида шулар назарда тутилган. 

 

«Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси инвестициявий, молиявий ва бошқа ресурсларни рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларида консолидациялаш мақсадида фаолият юритади. Жамғарма тасарруф этадиган маблағлар ҳақидаги ахборот жадвалда келтирилган:

 

Шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

  • Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва унга қарашли ташкилотларнинг ажратмалари;
  • халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонлари;
  • юридик шахснинг устав капиталида (устав фондида) Жамғармага тегишли акциялар (улушлар, пайлар) бўйича даромадлар;
  • давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағлар;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини банкларда жойлаштиришдан келиб тушадиган даромадлар;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

 

  • рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан «блокчейн» технологияларини жорий этиш, крипто-активлар айланмаси ва крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида молиялаштириш;
  • рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ташкил этиладиган юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон норезидентларининг устав капиталидаги (устав фондидаги) акциялар ва улушларни сотиб олиш;
  • рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур товарлар (ишлар, хизматлар), кўчмас мулк объектлари, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш;
  • рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги ташаббусларни (стартапларни) молиялаштиришни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш учун грантлар ва кредит линияларини ажратиш;
  • шу жумладан хорижда ўтказиладиган рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги ўқув тадбирлари, анжуманлар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, шунингдек иқтидорли талабалар ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш учун стипендиялар ва грантлар ажратиш;
  • ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва Жамғарма ижроия дирекциясини моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш;
  • Жамғарма рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида амалга ошираётган лойиҳалар доирасида шартномалар (контрактлар) тузган ҳолда жалб этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларнинг харажатларини (меҳнат ҳақи, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш; 
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар.

 

Жамғарма Кенгаши ташкил этилди. Яқин орада у қуйидагиларни амалга ошириш чоғида «блокчейн» технологиялари босқичма-босқич жорий этилишини ҳам назарда тутувчи рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди:

 

  • марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари, давлат ва минтақавий дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш;
  • Давлат бюджети маблағлари келиб тушиши ва сарфланиши, давлат органларида тўлов интизомига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
  • соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, таълим ва маданият соҳаларида ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек ажратиладиган бюджет маблағлари тақсимланишини мониторинг қилиш;
  • шу жумладан идоралараро ҳамкорлик қилиш, давлат харидларини амалга ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш, шахс тўғрисидаги маълумотларни верификациялаш чоғида давлат органлари фаолиятини ташкил этиш; 
  • давлат кадастрлари, реестрлар, классификаторлар ва бошқа маълумотлар базаларини юритиш, шу жумладан уларга киритилган ахборотни актуаллаштириш ва улардан фойдаланиш;
  • шу жумладан бизнес-жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, маъмурий ва операцион жараёнларни мақбуллаштириш, шунингдек замонавий менежмент ва ресурслар бошқарувини жорий этиш учун устав капиталида (устав фондида) давлат иштироки устунлик қиладиган йирик тижорат ташкилотларида корпоратив бошқариш;
  • банк ва молия секторларидаги транзакция операциялари, шу жумладан клиринг операциялари, электрон тўловлар, суғурталаш, савдони молиялаштириш (аккредитив) ва лойиҳаларни кредитлашни мониторинг қилиш.

 

Жамғарма қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент ш., И. Каримов кўч., 1-уй.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_