Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак облагать налогами доходы от оказания услуг самозанятыми Каким документом подтверждается регистрация онлайн-ККМ в налоговых органах и обязателен ли договор со службой инкассации Как восстановить потерянные данные в чеке ККТ и отчете по поступлениям Как организовать работу кассы

Янги Жел кони 6,4 млрд кубометр газ беради

04.07.2019

Читать на русском языке

 

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва “Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.” ўртасида маҳсулот тақсимотига оид Битимни маъқуллади (29.06.2019 йилдаги ПҚ4376-сон қарорга қаранг).

 

2006-2009 йилларда Устюрт минтақасида геология-қидирув ишлари олиб борилиб, “Газпром” ОАЖнинг (РФ) 371 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестипиялари ўзлаштирилган. Россия компанияси Устюрт минтақасидаги Шахпахта инвестицион блокида амалга оширилган қидириш ва разведка қилиш ишлари натижасида саноат тоифасидаги умумий табиий газ захираси 6,4 млрд м куб ва газ конденсати захираси 76 минг тоннага тенг янги Жел конини очди.

 

Маъқулланган маҳсулот тақсимотига оид Битим ушбу конга нисбатан қуйидагиларни назарда тутади:

  • компенсация маҳсулотининг чекланган даражаси – 75%;
  • фойда солиғининг ставкаси – 12%;
  • инвесторнинг қопланиши шарт бўлган харажатларининг қопланмаган қисми учун йиллик молиялаштириш ставкаси – 8%;
  • табиий газнинг нарх конъюнктураси ўзгарганда табиий газ учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (роялти)ни қўллаш- 1 минг куб метр учун  нарх $125 дан паст бўлганда 0%дан нарх $170 дан ортиқ бўлганда 30%гача диапазонда;
  • инвесторнинг геология-қидирув ишларини олиб боришда қилган тарихий сарф-харажатларини қоплаш (мустақил аудит ўтказиш натижаларига кўра);
  • ТИАни ишлаб чиқишда ва инвесторнинг ички даромадлилик нормаси (IRR) сақланишини таъминлашда фойдага қолган маҳсулотни тенглик асосида тақсимлашни назарда тутган холда битимнинг айрим техник-иқтисодий параметрларини қайта кўриб чиқиш;
  • инвестор томонидан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини унинг “Газпром зарубежнефтегаз" АЖ шуъба компаниясига топшириш имконияти ҳамда ваколатли орган функциясини бизнинг томондан Энергетика вазирлигига ўтказиш.

 

Солиққа тортиш, шу жумладан божхона тўловларини тўлаш тартиби битимнинг бутун амал қилиш даврида ўз кучини сақлаб қолади. Шунингдек, миллий қонунчилик (ишларни хавфсиз олиб бориш, меҳнат, ер ости бойликлари, атроф-муҳит ва фуқароларнинг соғлигини муҳофаза қилиш бўйича нормалар бундан мустасно) ўзгарган тақдирда имзоланган ҳужжат шартлари устуворликка эга. Инвесторнинг барча имтиёз ва преференциялари операторга татбиқ этилади. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг битим доирасида инвесторга  бериладиган мол-мулки ва объектларига  мол-мулк солиғи солинмайди.

 

Ички бозорда реализация қилинадиган нефть-газ маҳсулотлари нархига чегирма қўлланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.