Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Гидрометеорология хизмати инфратузилмаси такомиллаштирилади
Фуқаро авиацияси парвозларининг метеорологик хавфсизлигини таъминлаш учун гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва қайта ишлаш замонавий технологияларга асосланади.
Давлат аудити олий мактабига кирувчилар учун талаблар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида иқтидорли ёшларни давлат аудити соҳасига мақсадли йўналтириш, ушбу соҳадаги таълим ва илмий тадқиқотлар интеграциясини таъминлаш вазифаси белгиланган.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми қонунлаштирилди
Қабул қилинган ЎРҚ-1145-сон Қонун курорт ва рекреацион зоналарда хўжалик фаолиятини чеклаш, экологик зарарли ишлаб чиқаришларни тақиқлаш ҳамда табиий комплексларни саноат ва антропоген таъсирдан қўшимча ҳимоя қилишни назарда тутади.
Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
Саноат корхоналарининг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш ва камайтириш бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий механизмлар жорий этилмоқда.
Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Лалми ва яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалиги айланмасига жалб қилишнинг янги тизими қарийб 1 миллион гектар ерни ўзлаштириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутади.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Маъмурий қонунчилик янгиланади
Маъмурий жавобгарлик тизимини комплекс қайта кўриб чиқиш ишлари бошланди. Президентнинг Ф-30-сон фармойиши билан замонавий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва суд назоратини кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.
Тиббий хизматлар сифати ягона стандартлар асосида назорат қилинади
Тиббий хизматлар сифати ва тиббиёт муассасаларини лицензиялаш тизимига қўйиладиган талаблар кучайтирилмоқда. Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг ПҚ-170-сон қарорида назарда тутилган.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Газ таъминоти корхоналарининг хатлов ва кўрик далолатномалари электрон шаклда расмийлаштирилади
Газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларда ўтказилган хатлов ва кўрик далолатномалари бир сутка давомида “HGT Billing” тизимига киритилмаган бўлса, ушбу далолатномалар ҳақиқий эмас деб топилади.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2026 йилдаги 224-сон қарори "Face-ID" ва "Mobile-ID" тизимларидан фойдаланишни, ЯИДХП орқали масофадан рўйхатдан ўтиш имкониятини назарда тутади, шунингдек рўйхатдан ўтказишни рад этиш ва бекор қилиш асосларини аниқлаштиради.
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари жорий этилади
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартлари”ни жорий этиш ва ушбу стандартлар асосида ҳисобот тайёрлаш қоидалари тасдиқланди.
Читайте в свежих номерах
2026, 19 мая№ 20
- Санкции для юрлиц за «экологические» нарушения
- Предварительный осмотр: право или недоступная опция
- О трудоустройстве для людей с инвалидностью, стаже сверх нормы, социальной поддержке…
- Исключить передачу чужих долгов новым владельцам недвижимости
- Как переносить убытки по отдельным видам операций и отразить их в налоговой отчетности


