Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Янги қонун Ҳукуматнинг янги ваколатларини акс эттиради

18.12.2019

Читать на русском языке

 

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди (10.12.2019 йилдаги ЎРҚ-591-сон Қонунга қаранг).

 

Бунга қадар 2003 йилдан амал қилган ҳужжатга бир неча марта ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган, у долзарблик ва Ҳукумат ишини тўлиқ ҳуқуқий тартибга солиш жиҳатидан талабга жавоб бермай қўйган. Қонуннинг янги таҳрири ушбу камчиликларни тузатишга қаратилган.

 

Янгиланган ҳужжатнинг катта қисми Вазирлар Маҳкамаси ваколатларининг батафсил рўйхатидан иборат. Улар қуйидаги соҳалар бўйича гуруҳларга ажратилган: иқтисодиёт, бюджет, молия, пул-кредит сиёсати, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалар, ҳудудларни ривожлантириш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар, инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолият, IT соҳаси, жамоатчилик тартибини сақлаш, давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш.

 

Ваколатлар мавзуси давом эттирилган ҳолда қонунда Ҳукуматнинг қонунчилик ташаббускорлиги ҳуқуқини амалга ошириш – Олий Мажлисга қонун лойиҳаларини киритиш тартиби баён этилган. Қонунда олий ижро этувчи ҳокимият органининг ваколатлари белгиланиб, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ваколатлари қайд этилган.

 

Янги қонунда ташкилий масалаларга катта эътибор қаратилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг Президент ва унинг Aдминистрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар, шунингдек ННТ, сиёсий партиялар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик жиҳатлари белгиланган.

 

Ҳужжат Ҳукумат томонидан қабул қилинган ўз ишининг очиқ-ошкоралиги курсини мустаҳкамлади. Бунга халқ билан очиқ мулоқотни таъминлаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг вакилларини қабул қилиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ОАВда ёритиш орқали эришиш мумкин.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 11.12.2019 йилдан кучга кирди. 

Олег Заманов.