Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Янги туманга – ўз ҳокимлиги ва бошқа ҳокимият органлари

16.04.2020

Читать на русском языке

 

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар тартибга солинди (11.04.2020 йилдаги ПҚ-4671-сон қарорга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида янги туманни ташкил этиш қарори Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 23 мартда қабул қилинган, 24 мартда эса уни сенаторлар маъқуллашган.

 

Шу муносабат билан Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилади, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг туман бўлинмалари очилади. Икки ой муддатда бу ерда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар пайдо бўлиши керак. Марказий банкка туманда тижорат банклари филиалларини ташкил этиш, Адлия вазирлигига – адлия бўлими, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказини ташкил этиш жараёнини назорат қилиш топширилди.

 

Қолган ташкилий масалаларни ҳал этиш учун республика комиссияси ташкил этилди. У тегишли тадбирлар режасини ишлаб чиқиши, маҳаллий бюджет ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгилаши, иқтисодиёт тармоқларининг самарали, барқарор ишлашини, ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини ва ҳ.к.ни таъминлаши даркор.

 

2020 йил 1 сентябрга қадар Тупроққалъа тумани марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилиши зарур. Бу билан Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда шуғулланади.

 

! Тупроққалъа туманининг бутун ҳудуди учун “Ҳазорасп” ЭИЗда белгиланган имтиёз ва преференциялар амал қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.