Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Добровольные взносы на ИНПС: нужно ли платить НДФЛ при досрочном снятии со счета в Халк банке Как изменились правила возмещения НДС и оформления счетов-фактур по ПКМ №393 Обновлены правила торговли: как не нарушить новый лимит наличных расчетов

"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди

25.02.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2026 йилдаги 68-сон қарори билан "Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра, номзодлар рўйхати Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти доирасида қуйидагилар орасидан шакллантирилади:

• истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари;

• Президент мактаблари ва "Янги Ўзбекистон" университети битирувчилари;

"Президентнинг иқтидорли фарзандлари" ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш миллий дастури иштирокчилари;

• дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларида билим ва тажриба орттирган иқтидорли ватандошлар.

 

Ишчи гуруҳ тақдимномалар асосида ҳужжатларни умумлаштиради ва ҳар йили 25 мартга қадар белгиланган талабларга мувофиқ энг муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилади.

 

Хулоса асосида номзодларнинг ҳужжатлари "Президентнинг иқтидорли фарзандлари" ташаббусини амалга ошириш ва ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссиясига юборилади.

 

Республика комиссияси ҳар йили 20 майга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Кўкрак нишони ҳар йили Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг қурултойида топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон  қилинган ва 21.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                               Лола Абдуазимова