Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Янги вазирликнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди

09.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 6.04.2021 йилдаги «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 6.04.2021 йилдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6199-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Туризм ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
  • Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 156 нафар бўлган тузилмаси.

 

Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазирига:

  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
  • зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппарати, шунингдек тизим ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
  • Туризм ва спорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш ҳуқуқи берилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда маслаҳатчилари лавозимлари тегишлигича туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари этиб қайта номланади.

 

Маданий мерос агентлиги директори, туризм ва спорт вазирининг маслаҳатчилари (хорижий маслаҳатчилардан ташқари) ҳамда аппарат бошқарувчиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра туризм ва спорт вазирининг ўринбосарларига тенглаштирилади.

 

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаси этиб Давлат бюджети маблағлари, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар эса унинг фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари ҳисобланади.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта номланади.

 

Туризм ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек тизим ташкилотлари ходимлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантирилади.

 

Шунингдек Туризм ва спорт вазирлиги таъсисчилигида «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси» ДУК ташкил этилади. Бунда штат бирликлари Сув спорт турларини ривожлантириш Республика маркази ҳамда Сув спорт турлари бўйича Республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби бошқарув ходимларининг 14 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

 

Ҳужжат 7.04.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Наргиза Воҳидова.