Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУплачивают ли резиденты Технопарка НДС при импорте услуг Как применять IFRS 16 «Аренда» у арендатора Как определить налоговую базу по землям несельскохозяйственного назначенияКак рассчитать налог на имущество юридических лиц Как рассчитать налог на имущество юридических лиц

Янги йўллар қурилади, эскилари таъмирланади

20.05.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 18.05.2022 йилдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга асосан, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда умумий узунлиги 2 606 км цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилиши назарда тутилган. Бунда:

  • манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади;
  • лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
  • ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;
  • кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.