Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Янгиланган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси жорий этилмоқда

30.12.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 28.12.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририни жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-460-сон Қарор имзоланди.

 

Олий Мажлиснинг 29.08.1998 йилдаги “Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақида”ги 687-1-сон қарорига ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тўғрисидаги 03.11.1995 йилдаги битимга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси қўлланилади.У Жаҳон божхона ташкилотининг (ЖБТ) Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланган.

 

Жаҳон савдосида муомалада бўлган товарларнинг халқаро таснифини уйғунлаштириш мақсадида Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйгунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

 

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлаш топшириғи берилган.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистан Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиришади.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.