Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 21.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1184-сон Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Фанлар академияси олимлари, филологлар ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган янги таҳрир 28 та ҳарф ва қаттиқ белги ўрнига тутуқ белгисидан иборат (илгари – 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси). Ng чиқариб ташланади, Sh, Ch, Oʻ ва Gʻ бирикмалари ўрнига эса қуйидаги ҳарфлар киритилади:

Қайд этилишича, расмийлаштирилган ҳужжатларда, миллий валютада ва қимматли қоғозларда алифбонинг ҳозирги вариантидаги ҳарфларнинг мавжудлиги уларнинг амал қилишига ва муомалада бўлишига монелик қилмайди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари ҳамда бошқа атрибутларидан, уларнинг биноларида акс эттирилган давлат гербининг бўртма тасвиридан, географик объектларнинг номлари туширилган пешлавҳа ва кўрсаткичлардан ҳамда алифбонинг жорий версиясидаги ҳарфлар мавжуд бўлган бошқа ашёлар ва манбалардан улар яроқсиз ҳолга келиб қолгунига ёхуд Қонуннинг ижросини амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастурида белгиланган муддатга қадар фойдаланишга рухсат берилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 22.04.2027 йилдан кучга киради.
Лола Абдуазимова





