Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен знать бухгалтер предприятия, имеющего товарный знак – читайте на buxgalter.uzПочему НДС создает дополнительные хлопоты посредникам – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzПереход на НДС: кому требуется помощь – читайте на buxgalter.uz

ЯТТ учун «солиқ амнистияси» узайтирилди

29.12.2018

Читать на русском языке

 

Фаолият юритмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзлари ва жарима санкциялари ҳисобдан чиқарилганда улар тикланиши мумкин бўлган муддат узайтирилди (26.12.2018 йилдаги ПФ–5607-сон Фармонга қаранг).  

 

Эслатиб ўтамиз, 28.07.2018 йилдаги ҳолатга кўра мавжуд бўлган қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликни, шунингдек молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича қуйидагиларга ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилинган эди:

  • 2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга ва ушбу санадан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (ш.ж. фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорларга;
  • давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахсларга (27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон Фармоннинг 2-бандига мувофиқ ундирилмаяпти, таҳр.).

 

«Амнистия» қўллаш учун шарт қўйилди – юқорида кўрсатилган шахслар тадбиркорлик фаолиятини тиклашлари ёки давлат рўйхатидан ўтишлари лозим. Аввалбошдан бунинг учун 2019 йил 1 январгача бўлган муддат белгиланган эди. Ҳозир у яна 6 ойга узайтирилди. Тегишинча, солиқ қарздорлиги, пеня, жарималар ва давлат божини тўлаб, 2019 йил 1 июлгача фаолиятни тиклаш ва ишни давом эттириш мумкин.

 

Шунингдек кейинги йилдан якка тартибдаги тадбиркорларга солинадиган солиқларга анча ўзгартиришлар киритилиши (шарҳга қаранг), улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига эса ўзгартиришлар киритилишини (шарҳга қаранг) эслатиб ўтамиз.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.    

 

Олег Заманов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_