Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Яйлов борми – қоракўлчилик кластери ташкил қилинади

03.09.2020

Читать на русском языке

 

2021 йил 1 июлга қадар яйловларга эга барча ҳудудларда қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади. Уларда озуқа базасини яратган ҳолда майда шохли наслдор моллар кўпайтирилади, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилинади.

 

2 сентябрда имзоланган Президент Фармонига мувофиқ, бундай кластерлар:

  • қоракўл зотли қўйларни боқишга мўлжалланган, шу жумладан, ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловларни ижарага оладилар;
  • яйловлардан самарали фойдаланишлари, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймасликлари, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шохли наслдор молларни кўпайтиришлари, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хом ашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришлари лозим;
  • Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилишлари шарт;
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб шахтали ва тик қудуқлар, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга 120 млн сўмгача миқдорда субсидиялар олишлари мумкин (17.01.2020 йилдаги ПҚ–4567-сон қарорнинг 2-бандига қаранг).

 

Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзолари учун қўшимча молиявий ёрдам назарда тутилган:

а) кластер иштирокчиларига – Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплашга компенсациялар. Компенсация миқдори – тижорат банки томонидан ўрнатилган фоиз ставкасининг 50%и, бироқ 10 фоизлик пунктидан кўп эмас. Компенсациялар қуйидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2020–2023 йилларда ажратиладиган банк кредитлари бўйича, лойиҳалар ҳажми, сони ва валюта туридан қатъи назар, берилади:

  • майда шохли наслдор мол харид қилиш ва кўпайтириш;
  • мол сўйиш, озуқа базасини яратиш;
  • ярим тайёр ва тайёр, шу жумладан, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тери ва жунни қайта ишлаш;
  • биноларни реконструкция қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш;

б) қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар – камида 1 та иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 баравари миқдорида.

 

Кейинги йил 1 июлга қадар ташкил этилаётган кластерларга озуқа базасини яратиш учун фойдаланишга киритилаётган қишлоқ хўжалиги майдонларидан ер ажратиб берилади. Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси 2020 йил 1 октябрга қадар 16.08.2019 йилдаги ПҚ–4420-сон қарорга мувофиқ Давлат бюджетидан ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг қолган қисмини олади.

 

Ҳужжатда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун қуйидагилар ташкил этилади:

биринчидан, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси (Қўмита), у, хусусан:

а) қуйидаги тартибда яйловларни кластерларга беради:

  • қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган барча яйловлар Қўмитанинг доимий эгалигига ўтказилади, у кейинчалик яйловларни кластерларга мустақил равишда, шу жумладан, ноль ставкада ижарага беради;
  • ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерларидаги яйловларни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қўмитага ноль ставкада ижарага беради, у эса кластерларга, шу жумладан, ноль ставкада иккиламчи ижарага беради;

Шу тариқа, кластер ташкил қилиш учун ташаббускор Қўмита ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти билан шартнома тузиши, шунингдек юқорида санаб ўтилган мажбуриятларни зиммасига олиши керак.

б) наслчилик чорвачилик субъектларини давлат аттестациясидан ўтказишда ва наслчилик чорвачилик хўжалиги мақоми тўғрисидаги гувоҳномаларни беришда (қоракўлчиликка тааллуқли қисмида) иштирок этади;

иккинчидан, қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган Яйловларни хатловдан ўтказиш ва ҳолатини ўрганиш бўйича комиссия. Белгиланишича:

  • 2020 йил 15 октябрга қадар ялпи хатлов ўтказилиши керак;
  • Қўмитанинг доимий эгалигига берилаётган яйловларнинг кадастр паспортлари тайёрланиши ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши учун тўлов ундирилмайди;
  • ҳудудий ҳокимликлар 2020 йил 1 ноябрга қадар қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган яйловларни хатлов натижалари якунларига кўра Қўмитанинг доимий эгалигига ўтказишлари керак.

 

! 2021 йил 1 январдан эътиборан божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак (ТИФ ТН коди – 5002 ва 5003)ни олиб чиқишда йиғим – ҳар бир килограмми учун $0,05 ундирилади. Йиғим суммаси тўлиқ ҳажмда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузурида ташкил қилинган Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасига келиб тушади.

 

Олег Заманов.


Курс валют

2020-10-27
  • USD:10359.88 (+0.00) сум
  • EUR:12285.78 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум