Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Яйловлар муҳофазаси учун – махсус стратегия

15.03.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2024 йилдаги “Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградациясига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 126-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Бунинг учун тегишли дастур ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

 

Дастур йўналишлари:

  • яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш;
  • яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш;
  • яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш;
  • ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш.

 

Шунингдек 2024-2028 йилларда 21 млн гектардан зиёд яйлов ва пичанзор майдонлари хатловдан ўтказилиб, уларнинг электрон хариталари ишлаб чиқилади

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2024 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах