Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 375-сон қарори қабул қилинди.
Тадбиркор аукционда ғолиб бўлганидан бошлаб 90 кун ичида объектда камераларни ўрнатишни бошламаса, унинг объектга бўлган ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинади.
Худди шу чора аниқланган ва расмийлаштириш учун юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони 5% ва ундан ортиқни ташкил этган тақдирда ҳам қўлланилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев