Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги со стоимости путевок в детский лагерь Как вести воинский учет сотрудников Как применить льготу по НДС на мясо, рыбу и картофель Как распределить цену сделки на обязательства по договору Как получить бесплатные консультации по МСФО

ЙҲҚ бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилди

12.01.2021

Читать на русском языке

Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2240-5, 6.01.2021 й.) билан Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2020 йилдаги «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 407-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

 

36-банднинг 2-хатбошиси чиқариб ташланди. Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1351-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда транспорт воситасини мажбурий суғурталаш суғурта полисининг нусхасини тақдим этиш лозимлиги қайд этилган эди.

 

Амалдаги Йўриқнома 451-банд билан тўлдирилди, унга мувофиқ қуйидаги ҳолларда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб ҳисобланади:

  • тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан Қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда;
  • тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото ва видео қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилганда.

 

Қоидабузарлик мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда содир этилганлиги факти тегишли ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан аниқланади. Шунингдек мазкур ҳолатда содир этилган қоидабузарлик юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ёки СМС-хабар юборилган тақдирда, транспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмай қоидабузарлик содир этилган ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини ёзма ёки оғзаки шаклда хабардор этиши лозим.

 

Йўриқномага бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова
.