Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Учитывать ли при расчете средней зарплаты оплату работы сверхурочно и в нерабочие дниПочему в отчетности по НДФЛ отражается налог физлица от сдачи недвижимости в безвозмездное пользованиеКакая ответственность предусмотрена за нарушения в сфере импортаКак учитывать возврат товара в рознице

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

05.02.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2026 йилдаги 44-сон қарори билан йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатни таъминловчи стандартларни жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатбатни таъминловчи стандартларни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

• йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши аудитдан ўтказиш;

• йирик инвестиция лойиҳаларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш;

• йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши текшириш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш учун назорат ва жавобгарлик.

 

Мазкур Низом қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларига татбиқ этилади:

• Давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;

• давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга ошириладиган;

• давлат кафолатлари, имтиёзлари ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини назарда тутувчи хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари иштирокида.

 

Лойиҳанинг коррупцияга қарши экспертизаси – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан лойиҳани режалаштириш, молиялаштириш, тайёрлаш, давлат харидларини амалга ошириш ва эксплуатация қилиш, лойиҳани мониторинг қилиш босқичларида коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган омиллар ва хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, шунингдек уларни бартараф этиш ёки камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш жараёни.

 

Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади. У рақобатни чеклаш, айрим иштирокчиларга устунлик бериш ёки монополия яратиш хавфини аниқлаш ва бартараф этиш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш чора-тадбирларини белгилашни назарда тутади.

 

Экспертиза ва баҳолаш натижалари асосида тайёрланган хулосалар лойиҳани тасдиқлаш ёки уни молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

                 Лола Абдуазимова