Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

ЙПХ ходимларида 2020 йилда видеокамералар пайдо бўлади

05.07.2019

Читать на русском языке

 

Илгариги ускунани харид қилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари бажарилмади (ВМнинг 3.07.2019 йилдаги 556-сон қарорига қаранг).

 

Мудофаа саноати давлат қўмитасига 2019 йил 1 апрелга кадар ички ишлар органларининг ЙПХ ва ППХ ходимлари учун мобиль видеокамералар ҳамда планшетлар харид қилиш чораларини кўриш топширилган эди. Бироқ, масъул идоралар раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансалорлик ва бюрократизм ушбу топшириқнинг ўз муддатида бажарилмаслигига сабаб бўлди, шу боис уларга ҳайфсан эълон қилинди.

 

Айни пайтда салоҳиятли етказиб берувчиларни ўрганиш, таклиф этилаётган ускунанинг техник талаблар ва параметрларга мувофиқлигини синовдан ўтказиш ва қиёсий таҳлил қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан янги сана – 2020 йил 1 январь белгиланди, шу муддатгача топшириқ бажарилиши керак.

 

Айнан шу пайтдан бошлаб мобиль камерадан фойдаланиш ЙПХ ходимлари томонидан хизмат ўташнинг мажбурий шарти бўлади, у мавжуд бўлмаган тақдирда ҳайдовчилар ходимга ўзларининг ҳужжатларини тақдим этмасликка ҳақли бўлади (аввалбошдан 2019 йил 1 июлга режалаштирилган қоидалар, таҳр.).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.