Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома қандай тузилади

27.08.2021

Читать на русском языке

25.08.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-711-сон Қонун қабул қилинди.

 

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси «йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома» тушунчаси билан тўлдирилди. Бу содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатдир.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома бланкаси намунаси ҳамда уни тузиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилган вақтдан эътиборан уч кун ичида унга қуйидагилар илова қилинган ҳолда суғурталовчига тақдим этилиши лозим:

  • йўл-транспорт ҳодисаси жойининг (автотранспорт воситалари тўқнашган жойнинг (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви;
  • ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
  • йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ёки унга яқин жойдаги наркологик диспансерда ёки соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилган пайтдан эътиборан тўрт соат ичида ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома;
  • йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларининг, транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек суғурта полисининг кўчирма нусхалари.

 

Шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун қуйидагилар асос этиб белгиланди:

  • йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёхуд йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;
  • йўл-транспорт ҳодисасида иштирокчи бўлган ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;
  • йўл-транспорт ҳодисаси пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;
  • йўл-транспорт ҳодисаси иккита транспорт воситаси (шу жумладан тиркамали транспорт воситалари) тўқнашуви натижасида рўй берган ҳамда фақат ушбу транспорт воситаларига шикаст етказилган бўлса;
  • транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгунига қадар суғурта қилинган бўлса;
  • йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома (бундан ишончнома талаб этилмайдиган ҳоллар мустасно), йўл варақаси (қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда) мавжуд бўлиб, мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса;
  • йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;
  • йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаларининг шикастланиш ҳолатлари, шунингдек транспорт воситаларининг шикастланган қисмлари тавсифлари ва рўйхати йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни (низоларни) келтириб чиқармаса.

 

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тузилган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Шунингдек киритилган ўзгартиришлар билан транспорт воситалари эгаларининг ва суғурталовчиларнинг ЙТҲ тўғрисидаги хабарномани тузиш чоғидаги ҳаракатлари белгиланди. ЙТҲ тўғрисидаги хабарномани тузиш чоғидаги ўзаро муносабатларга тааллуқли ўзгартиришлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам киритилди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар 25.08.2021 йилдаги ЎРҚ-711-сон Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида 26.08.2021 йилда чоп этилган.