Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Юк ташувчиларга божхона имтиёзлари тақдим этилди

20.08.2021

Читать на русском языке

Мамлакатимиз Президенти томонидан 19.08.2021 йилдаги “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5225-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжат автомобиль транспортида юк ташувчи тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш, шунингдек маҳаллий юк ташувчилар учун қулай рақобат муҳитини яратиш, мақсадида қабул қилинган.

 

Қуйидагилар назарда тутилган:

  • юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилиши:
    • "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);
    • тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39);
  • Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган транспорт воситаларининг 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилиниши:
    • "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспорт воситалари;
    • автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

 

Бундан ташқари, Президентнинг 2018 йил 6 мартдаги "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3589-сон қарорининг 11-бандига ўзгартиришлар киритилди.

 

Жумладан, асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга ер солиғи тўловларидан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.