Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Йўл белгиларини хатлаш йил охиригача тугатилади

09.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 784-сон қарори билан Uzavtoyo'lbelgi» ДУКнинг асосий вазифалари белгиланди ва корхонанинг бошқарув аппарати тузилмаси тасдиқланди.

 

«Uzavtoyo'lbelgi» ДУКнинг асосий вазифалари:

  • автомобиль йўлларини йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари билан жиҳозлашнинг ягона техник сиёсатини олиб бориш;
  • стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошка техник воситаларини ишлаб чиқариш;
  • йўл белгиларини тушириш, автомобиль йўлларида узоқ муддат фойдаланилишини таъминлайдиган барқарор йўл белгиларини тушириш учун материаллар ишлаб чиқариш;
  • ИИВ ЙХҲББ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш.

 

Йил охиригача шаҳарлар кўчалари ва автомобиль йўллари паспортига асосан йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини хатловдан ўтказиш тугалланади. Йўл белгилари, кўрсаткичлар ва йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари (шу жумладан, валюта маблағлари) ҳисобидан ишлаб чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 4.10.2017 йилда кучга кирди. 


Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



 Олег Заманов, 

 экспертимиз.