Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Йўл ҳаракати хавфсизлиги органларини хабардор қилиш тартиби жорий этилмоқда

06.04.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2026 йилдаги 125-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича тегишли маъмурий чоралар кўриш тартиби такомиллаштирилди.

 

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгарликни ўтказиш тўғрисида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) органларини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

1 апрелдан бошлаб автомобиль мулкдори бўлган фуқаро ёки ташкилот унда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгарлик транспорт воситасини бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсга ўтказилганлиги тўғрисида ЙҲХХга хабар бериш имкониятига эга бўлади.

 

Хабарнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки ЙҲХХнинг мобил иловаси орқали юборилади. Уни юбориш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Бунда автомобилни бошқарган ҳайдовчи қоидабузарлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини тасдиқлаши ёки рад этиши лозим.

 

Хабарноманинг амал қилиш даврида фото ва видео қайд этиш воситалари ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар учун жарималар автомобилни амалда бошқарган ҳайдовчи номига расмийлаштирилади. Бу хусусдаги билдиришномалар унинг почта манзилига ва телефон рақамига юборилади.

 

Хабарнома расмийлаштирилган автомобилни бошқариб, ЙҲҚни бузган чет эл фуқаролари Ўзбекистондан чиқиб кетишда жаримани тўлаши шарт бўлади. Божхона қўмитаси чиқишга қўйилган чекловларни фақат жарима тўланганидан сўнг бекор қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова