Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

«Йўл ҳаракати тўғрисида» Қонун қабул қилинди

22.01.2024

Читать на русском языке

Президент 19.01. 2024 йилда ЎРҚ-900-сонли «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунни имзолади. У расман эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ичида кучга киради.

 

Қонунда йўл эгасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятлари, шунингдек меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари алоҳида белгиланди.

 

Йўл учун масъул бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ёки жисмоний шахслар унинг эгалари ҳисобланади.

 

Йўл эгаси йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олиш ва тасдиқлашда, шунингдек таъмирлаш ишларини ташкил этишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

Транспорт воситасини ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш учун, шу жумладан транспорт воситасининг мулкдори ёхуд бошқа эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномага асосан  бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси бўлмайди.

 

Транспорт воситалари эгалари қуйидагиларга мажбур:

  • техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланиш;
  • тегишли малакага эга ва тиббий кўрикдан ўтган шахсларга транспорт бошқаришга рухсат бериш;
  • транспорт  воситаларидан фойдаланиш чоғида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғи ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
  • алкоголдан маст ҳолатда  ёки психоактив моддалар таъсири остида ёхуд ўта чарчоқ ҳолатда  бўлган шахсларга транспорт  воситаларини бошқаришга йўл қўймаслик.

 

Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш ишлари бажарилаётганда йўлнинг мазкур участкаларидаги қатнов қисмининг кўпи билан 50%дан ўтиш учун чекланиши ёки ёпилиши мумкин. Йўл участкаларида қатнов қисмининг 50%дан кўпроғини ёпиш зарур бўлган тақдирда мазкур йўл участкаларини айланиб ўтиш таъминланиши керак.

 

Қонунда кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларнинг белгиланган чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуриш тўғрисидаги қарорлар ҳудудни режалаштириш бўйича тасдиқланган ҳужжатларга мувофиқ маҳаллий давлат органи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилиниши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.21.2024 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум