Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли принимать к зачету НДС по электромобилям, электроэнергии, бензину и газу Как меняется переход на МСФО в Узбекистане Что можно исправить в чеках онлайн-ККТ и маркетплейсов в июле Какие выплаты за неотработанное время относятся к доходам в виде оплаты труда Как взять в аренду государственную недвижимость

Йўллар тоифаларга ажратилди

09.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 383-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 10.10.2023 йилдаги ПҚ-330-сон қарори билан тасдиқланган йўл хўжалиги тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш доирасида шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларининг ўзгаришини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини қайтадан ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга қарор қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларининг қуйидаги Рўйхатлари тасдиқланди:

  • халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари рўйхати (11 номдаги умумий узунлиги 3 833 км);
  • давлат аҳамиятига эга автомобиль йўллари рўйхати (240 номдаги умумий узунлиги 14 316 км);
  • маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари рўйхати (1 818 номдаги умумий узунлиги 24 222 км).

 

Мазкур рўйхатлар 2025 йил 1 январдан кучга киради.

 

Транспорт вазирлигига бир ой муддатда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган кўприк иншоотлари рўйхатини тасдиқлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-15
  • USD:12635.27 (+0.00) сум
  • EUR:13753.49 (+0.00) сум
  • RUB:144.47 (+0.00) сум