Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Йўловчи автотранспорт қатновлари сони оширилади

12.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 08.10.2021 йилдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат билан 2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган янги автобус йўналишларини ташкил этишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди. Хусусан, жами 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади. Улардан:

  • шаҳар - 60 та;
  • шаҳар атрофи - 193 та;
  • шаҳарлараро (вилоят ичида) - 57 та.

 

Шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ:

  • тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган юридик шахслар томонидан кўриладиган зарар миқдори 30%гача (30% ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш норентабель автобус йўналиши бўлиб ҳисобга олинади (Тошкент шаҳри бундан мустасно);
  • норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарлар 2021 йилда - Қорақалпоғистон республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб - зарур маблағлар ҳар ойда маҳаллий бюджетлардан ажратилади;
  • ташувчиларга норентабель йўналишлар бўйича субсидия ажратиш Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияларнинг қарорлари асосида амалга оширилади.

 

Ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланди.

 

Транспорт вазирлигига қуйидагилар топширилди:

  • аҳоли сони, зичлиги, бозорлар ва ижтимоий соҳа объектлари жойлашиши ҳамда йўловчи ташиш тарифидан келиб чиққан ҳолда шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишлари реестрини шакллантириб бориш;
  • вазирликнинг ҳудудий транспорт бўлинмалари томонидан ҳар ойнинг 25 санасига қадар норентабель автобус йўналишлари бўйича кўрилган зарар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий комиссияларга киритиб борилишини таъминлаш.

 

Тижорат банкларига ҳудудлардаги ташувчиларга автобус ва микроавтобуслар харидини молиялаштириш учун мақбул шартларда ҳамда МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан 1,5 бараваридан ошмаган фоизда кредитлар ажратиш тавсия этилди.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкларининг автобус ва микроавтобуслар хариди учун ажратиладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50%игача (50%и ҳам шу жумлага киради), бироқ 8 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.