Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

Йўловчи божхона декларациясининг янги шакли қабул қилинди

17.05.2021

Читать на русском языке

ДБҚнинг қарори билан Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 2606-6, 10.05.2021 й.).

 

Ҳужжат Божхона кодекси, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун, Президентнинг 20.09.2018 йилдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3947-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш мақсадида қабул қилинган.

 

Биринчидан, Йўриқнома қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилди:

«Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси декларациянинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловасини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади».

Иккинчидан, аниқлаштирилишича, йўловчилар декларациясини чоп этиб қўлда тўлдирилган ҳолда ёки электрон шаклда тўлдириб чоп этган ҳолда, ўз имзолари билан тасдиқлаб божхона органларига тақдим этиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам декларация йўловчининг имзоси билан тасдиқланади.

 

Декларация шаклини ДБҚнинг расмий сайти: www.bojxona.uz дан чоп этиш мумкин.

 

Учинчидан, декларация иловаси қандай тартибда тўлдирилиши қайд этилди. Хусусан:

  • 1-бандда шахс тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, туғилган санаси, паспортининг серияси ва рақами) ҳамда транзит ўтиш мамлакатлари номи кўрсатилади;
  • 2-бандда Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) чет эл валютаси декларацияловчи шахсга тегишли бўлмаган ҳолларда иловани тўлдириш тартиби кўрсатилган.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.