Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Юқори даражадаги спортчилар махсус базаларда тайёрланади

02.07.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги спортчиларнинг олимпия тайёргарлиги марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 485-сон қарори қабул қилинди.

 

Спортчиларни жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, Универсиадалар, бошқа халқаро ва минтақавий мусобақаларга тайёрлаш учун 5 та марказ ташкил этилади.

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги спортчиларнинг олимпия тайёргарлиги марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 485-сон қароридан келиб чиқади.

 

Гап қуйидагиларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳақида бораётир:

 

  • Самарқанд вилояти Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўгказиш маркази;
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида миллий терма жамоаларнинг универсал олимпия тайёргарлиги маркази;
  • Жиззах вилояти Зомин туманида гимнастика бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;
  • Наманган вилояти Чортоқ туманида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;
  • Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида спорт яккакурашлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази (кейинги ўринларда марказлар деб аталади).

 

Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

  • жаҳон ва Осиё чемпионатларида, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, Универсиадалар, бошқа халқаро ва минтақавий мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир халқаро тоифадаги спортчиларни, терма жамоалар аъзоларини тайёрлаш учун зарур спорт инвентарлари билан жиҳозланган замонавий, халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базасини ташкил этиш;
  • спортнинг олимпия турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари  спортчиларини марказлаштирилган тартибда тайёргарлик кўришини таъминлаш;
  • олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни, спорт захирасини тайёрлаш мақсадида ўз фаолиятини таъминлаш учун ўзининг моддий-техника базасини ривожлантириш;
  • спортчилар, терма жамоалар аъзоларининг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, халқаро тоифадаги спортчиларни тайёрлаш учун юқори малакали тренер-мутахассислар, психологлар ва методистларни, шу жумладан хориждан кенг жалб қилиш ҳисобига ўқув-машғулот жараёнига илғор халқаро тажриба инобатга олинган ҳолда янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш орқали уларнинг назарий ҳамда техник-тактик тайёргарлиги сифатини мунтазам ошириш;
  • тренерлар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш, шу жумладан хорижий спортчилар ва тренерлар учун пулли асосда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш мақсадида тажриба алмашиш бўйича хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

 

2020 йилнинг охиригача марказлар ҳудудида улар олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқадиган эҳтиёжларга мувофиқ объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар олиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2018 йилда кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_