Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Юридик хизматлар штатлари нормативлари ва мукофотлаш тартиби тасдиқланди

11.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.05.2017 йилдаги 250-сон қарори билан юридик хизматлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ ва мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари тасдиқланди.  

 

Хусусан, ўрнатилишича, давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат департамент (8 киши ва ундан ортиқ), бошқарма (5-7 киши.), бўлим (3-4 киши), бюро (2 киши) шаклида ёки бош, етакчи, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт (1 киши) лавозимида ташкил этилиши мумкин. 

 

Бунда аниқ шакл кўпгина норматив ва мезонларга боғлиқ бўлади:

  • турли даражадаги (республика, вилоят, туман ёки шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд штат бирликлари;
  • тузилмадаги алоҳида ташкилотлар сони;
  • алоҳида йўналишлар бўйича бир йиллик иш кўрсаткичлари: ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилган НҲҲ лойиҳалари, қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатлар, давлат органлари ва ташкилотлари иштирокидаги суд жараёнлари, давлат органлари ва ташкилотларининг қарори ёки мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан тушган шикоятлар.

 

Нормативларни бу ердан юклаб олиш мумкин.

 

Шу тариқа, юридик хизматнинг минимал штати юқорида санаб ўтилган ҳар бир мезонга берилган тегишли коэффициентларни қўшиш орқали аниқланади. Аммо муассасалар раҳбарларига ўз юридик хизматлари учун ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида минимал норматив ва мезонларда назарда тутилганидан кўра кўпроқ штат бирликларини белгилаш ҳуқуқи берилган.

 

Шунингдек, қабул қилинган юридик хизматлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари ҳамда мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 19.01.2017 йилдаги ПҚ–2733-сон қарорига мувофиқ юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5%и, бироқ ЭКИҲнинг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланади (батафсил ўқиш).

 

Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўрсатилган мукофотни ҳисоблаб ёзиш учун қуйидаги маблағлар инобатга олинади:

  • давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тўлиқ ёки қисман тан олинган даъволар бўйича ундирилган маблағлар;
  • ҳакамлик судининг қарорлари асосида ундирилган маблағлар;
  • фуқаролик ишлари ва иқтисодий низолар бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари билан ундирилган маблағлар;
  • жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми билан ундирилган маблағлар;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ундирилган маблағлар;
  • нотариусларнинг ижро хатларига асосан ундирилган маблағлар;
  • бошқа ундирилган маблағлар.

 

Мукофот пули давлат органлари ва ташкилотлари фойдасига ҳал қилинган низолар бўйича давлат органи ва ташкилотининг ҳисоб рақамларига ёки шахсий ғазначилик ҳисобварақларига тушган умумий маблағлардан ҳисоблаб чиқарилади. Мукофот пулини тўлаш ҳақида буйруқ (фармойиш) чиқарилишига юридик хизмат раҳбарининг билдиргиси асос бўлади.

 

Бу муҳим! Юқорида баён этилганларнинг барчаси давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун тавсия тусига эга.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 Олег Заманов,  экспертимиз.