Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uz

Юридик коллежлар таъмирланади ва кутубхоналари янгиланади

17.10.2019

Читать на русском языке

 

2020-2024 йиллар даврида мамлакат бўйича барча 14 та юридик коллежда босқичма-босқич реконструкция, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш амалга оширилади (15.10.2019 йилдаги 873-сон ВМҚга қаранг).

 

Иш суръати: 2020-2023 йилларда 3 та ҳудудий коллеж ва 2024 йилда – 2 та. Ишлар мебель, компьютер ва оргтехника, ўқув ва лаборатория жиҳозлари, ўқув ва спорт анжомлари билан коллежларни жиҳозлаш меъёрларини ҳисобга олиб “фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш” шартларида амалга оширилади. Қийматини лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ҳамда реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқлайдилар.

 

Бундан ташқари, коллежлар ўқувчилари Тошкент давлат юридик институти томонидан нашрга тайёрланган янги авлод дарсликларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Умуман олганда кутубхона фондини замонавий юридик ва бадиий, шу жумладан хорижий адабиётлар билан тўлдирадилар, ўқув адабиётлари мунтазам янгилаб борилади.

 

Ўқув жараёнига босқичма-босқич замонавий мультимедиа технологиялари: вебинарлар, онлайн-курслар, ситуацион зални ташкил қилган ҳолда видеоконференцалоқа ва ҳ.к. жорий этилади. “Электрон юридик коллеж” инновацион электрон платформаси жорий этилади. Бунинг учун, хусусан, коллежлар уланиш тезлиги юқори бўлган (100 Мб/с дан кам бўлмаган) Интернет билан таъминланади.

 

Адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган юридик коллежларнинг ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамалар ва мартаба даражалари учун кўшимчалар тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.