Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие формы статотчетности утверждены на 2026 год Как перейти с НСО в фиксированной сумме на НСО по ставкам с 1 января 2026 года Предварительный производственный календарь на 2026 год

Юридик техникумлар ўқувчилари таништирув амалиётини ўтайдилар

15.02.2021

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги томонидан Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3116-1, 9.02.2021 й.) ўзгартиришлар киритилди.

 

Белгиланишича, юридик техникумлар (илгари – коллежлар) ўқувчилари таништирув (илгари – ўқув) ва малакавий амалиётни ўтайдилар. Таништирув амалиёти – юридик техникумларнинг биринчи курс ўқувчилари томонидан келажакдаги касбий фаолият ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ва эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш, танланган мутахассислик бўйича амалий касб лаёқати ва кўникмаларини эгаллаш мақсадида ўталадиган амалиёт тури.

 

Таништирув амалиёти биринчи курс якунидан сўнг ёки ўқув йили мобайнида ўтказилади, алоҳида ҳолларда эса ўқув режада кўрсатилиб ўқиш билан бир вақтда узвий ташкил этилиши мумкин.

 

Малакавий амалиёт юридик техникумнинг иккинчи курс ўқувчилари учун 4-семестр давомида ёки ўқув йили мобайнида ўтказилади (илгари фақат 4 курс давомида ўтказилган).

 

Низомнинг янги таҳрири Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 677-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.02.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.