Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ГНК разъяснил как платить НДС при резких скачках оборотов по реализации Для штрафов при выставлении ЭСФ за прошедший период – нет оснований Что изменилось в купле-продаже валюты с начала года Обязательна ли доверенность в электронном виде Как заполнить обновленные приложения №5 и №6 к Расчету НДФЛ и соцналога (пошаговая инструкция)

Юрист талабалар амалиётни қандай ўтайдилар

11.12.2020

Читать на русском языке

 

Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга бир қатор тузатишлар киритилди (4.12.2020 йилдаги рўйхат рақами 2548-2-сон ҳужжатга қаранг).

 

Амалиётни ташкил қилишнинг умумий шартлари қуйидагилардан иборат:

  • амалиётни барча босқичларда ташкил этиш талабалар томонидан касбий кўникмаларни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим;
  • амалиёт ўташ муддати ва ҳажми ишчи ўқув режа, модуль (фанлар) ўқув дастурлари, амалиёт ўташ дастури билан белгиланади ва амалиёт ўтаганлик учун тегишли кредитлар ажратилади;
  • ўқитувчиларнинг амалиётдаги ўқув юкламаси ишчи-ўқув режада кўрсатилган ўқув педагогик соатлар (ҳафталар)дан ва амалиётни ўташ туридан келиб чиқиб аниқланади;
  • қабул қилувчи ташкилот амалиётга юборилган талабаларга амалиёт раҳбарини бириктиради.

 

Юрист талабаларнинг амалиёти уч турга бўлинади:

а) таништирув амалиёти – бакалавриатнинг I-III курс талабалари учун ихтиёрий амалиёт тури. Таништирув амалиёти талабаларнинг дарсдан бўш вақтларида қабул қилувчи ташкилот билан келишилган ҳолда ўталади. Таништирув амалиёти юзасидан амалиёт ўташ давомийлиги кўрсатилган маълумотнома тақдим қилинади, маълумотнома асосида кредитлар ўзлаштирилганлиги ҳисобга олинади;

б) битирув малакавий амалиёт – таълимнинг якунловчи босқичи ҳисобланадиган ва бакалавриатнинг IV курс талабалари учун мажбурий амалиёт тури. Амалиёт уч босқичдан: тайёрлов, асосий, шунингдек ҳисоботларни топшириш ва баҳолашдан иборат. Битирув малакавий амалиёт якунлари юзасидан баҳо ўқиш бўйича баҳоларга тенглаштирилади ва талабалар умумий ўзлаштиришининг якунларини чиқаришда ҳамда тегишли кредитларини ўзлаштирилганлигини белгилашда инобатга олинади. Амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши талаба томонидан тегишли кредитларни қайта ўзлаштирилиши учун асос бўлиб хизмат қилади;

в) стажировка – магистратура босқичи талабалари учун ихтиёрий амалиёт тури. Дарвоқе стажировка талаба ихтиёрига кўра қабул қилувчи ташкилотларда, шунингдек педагогик амалиёт сифатида академик лицей ва техникумларда ўқув машғулотларини ўтказиш кўринишида ўталади. Стажировка ўталганлиги қабул қилувчи ташкилотдан тақдим этиладиган маълумотнома асосида кредитларни ҳисобга олиш тартибида белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.