Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Итоги встречи 26 марта: какие предложения по отчетности НДФЛ Налоговый комитет принял, а какие – отклонилНовый порядок выдачи разрешений на международные автоперевозки: что изменится с 1 июня 2026 года17–29 апреля – перезапуск всех информационных систем ACCA: что нужно успеть студентам до его начала«Хабарнома» по остаткам ТМЗ: почему общепит попал «под раздачу» и что делатьПлан главбуха на апрель 2026 годаКак рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за март 2026 года

Заргарлар ўз уюшмасига эга бўлди

20.11.2017

 

Президентнинг 15.11.2017 йилдаги ПҚ–3388-сон қарори билан Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмаси («Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси) ташкил этилди.

 

Янги ташкил этилган уюшманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
  • аҳолининг мамлакатимиз заргарлик буюмларига бўлган эҳтиёжини қондириш;
  • заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва сифатини ошириш, экспортни кенгайтириш.

 

Қарор билан белгиланишича, якка тартибдаги тадбиркорлар ихтиёрий равишда бирлашиш йўли билан уюшмада иштирок этишлари мумкин.

 

Шунингдек, ҳужжат билан 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида заргарлик саноатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури маъқулланди.

 

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига кирувчи  заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар 1.01.2021 йилгача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 15.11.2017 йилда кучга кирди.


 Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.          

                                                                                          

 Феруз Хайруллаев.