Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифлари асосида давлат кадастрига киритилади.
Божхона органлари хизматлари тарифлари тасдиқланди
Пуллик хизматларга экспорт-импорт операциялари бўйича, ташқи савдо божхона статистикаси бўйича, кредит олиш учун тижорат банкига мурожаат қилган жисмоний шахслар тўғрисида ахборот олиш ва бошқалар киради.
Умра зиёратини ноқонуний ташкил этувчилар қандай аниқланади
Зиёрат ишларини ташкил этиш соҳасида янги чоралардан бири — “Умра” зиёратини ташкил этиш фаолиятида “махфий харидор” механизмини жорий этишдир.
Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Шунингдек, айрим қонунларга интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш ва енгиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Банк ва ММТ фаолияти турини ўзгартириш тартиби тасдиқланди
Марказий банк бошқарувининг қарори билан тегишли низом қабул қилинди.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларида –меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизими
У бошқарув ходимлари эришган асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик устамалар кўринишидаги тўловларни назарда тутади.
Иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари захирасини шакллантиради
Президентнинг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони қабул қилинди.
Таълим муассасалари аккредитациядан ўтади
2025 йил ноябридан бошлаб ўрта махсус, касбий, олий ва олийдан кейинги таълим муассасалари, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларига янги тартиб жорий этилади.
Самарқанд вилоятида "Нуробод технопарки" махсус саноат зонаси ташкил этилади
Нуробод туманида саноатни ривожлантириш учун юқори технологияли ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаларига 1,1 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Драйвер лойиҳалар қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамаси туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Ҳайвонларнинг электрон реестри яратилмоқда
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган ҳайвонларни ҳисобга олишга ягона талабларни белгилайдиган 06.08.2025 йилдаги "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1079-сон Қонун қабул қилинди.
«Yashil belgi» экологик маркировкаси сертификатини қандай олиш мумкин
Ўзбекистонда йил бошидан буён товар ва хизматларни ихтиёрий экологик белгилашнинг ягона тизими – «Yashil belgi» («Яшил белги») изчил равишда жорий этилмоқда.
ППХ жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати (ППХ) бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.
Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг рейтинги жорий этилади
НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича юридик хизмат ходимларининг фаолиятлари баҳоланади.
Географик объектларнинг классификатори ишлаб чиқилди
Вилоят ҳокимликлари 2026 йил 1 июлгача республиканинг барча кўчалари номларини рўйхатга олиб, уларни Географик объектлар номларини давлат реестрига мувофиқлаштириш чораларини кўришлари керак.
Қимматли қоғозлар бозори соҳасида қонун бузилишлари учун қандай санкциялар қўлланилади
Санкциялар қўллаш асослари – фуқаролар ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятлари, текшириш ва ҳисобот материаллари, ОАВдаги хабарлар ва бошқалар.
Рақамли криминалистика соҳасидаги мутахассисларнинг малакаси оширилади
Рақамли технологиялар ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш бўйича кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида – малака ошириш курслари, семинарлар ёки стажировкалар очилади. Улар анъанавий (офлайн) ҳамда масофавий шаклларда ташкил этилади.
Давлат органлари ҳудудларидан мавсумий савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш фаолияти учун фойдаланиш мумкин бўлади
Янги тартиб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб ижара асосида ва танловсиз амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилинди
У 30.07.2025 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1076-сонли Қонуни билан тасдиқланган ва сув ресурсларини бошқариш тамойилларини белгилайди.
Болалар боғчаси учун кимларга субсидия тўланади
Моддий ёрдам бола уч ёшга тўлгунига қадар бир нафар фарзанд учун БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.
Читайте в свежих номерах
2025, 9 декабря№ 49
- Обновлены нормы лицензионно-разрешительных и уведомительных процедур
- О начислении пенсии, доходах, пособии для тех, кто воспитывает детей, нуждающихся в уходе…
- Оплата сверхурочной работы
- Увеличится доля интеллектуальной собственности в экономике
- Совершенствуется система государственного социального страхования



