Соғлиқни сақлаш вазирлиги орфан дори воситалари рўйхатини янгилади.
Қуёш ва шамол электр станцияларини харид қилганлик учун компенсация тўланади
Шунингдек, қуёш, шамол электр станциялари ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва кичик ГЭСлар рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 3 йил давомида фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғини белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.
Тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгартирилди
Эндиликда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади. Рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.
Экин майдонлари фуқароларга 30 йил муддатга ижарага берилади
Президент томонидан деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида – амалга оширилаётган ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.
Молиявий хизматлар кўрсатишга қўйиладиган талаблар тасдиқланди
Хусусан, микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг молиявий хизматлар кўрсатиш шартномаларининг матни истеъмолчилар тушуниши учун аниқ ва содда тарзда баён этилиши лозим.
Давлат органида коррупцион хавф-хатарни қандай аниқлашади
Давлат органлари, унитар корхоналар ва давлат улуши бор ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Услубиёти тасдиқланди.
Транзит декларациясини қандай расмийлаштириш лозим
Транзит декларациясини тўлдириш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш "Е-Tranzit" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг вазифалари белгиланди
Жамғарманинг устав капитали инвесторлар билан лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган қўшимча инвестицияларни ҳисобга олиб, босқичма-босқич 1 млрд АҚШ долларига етказилади.
Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар соддалаштирилмоқда
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга божхона йиғимлари, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини декларация қилиш, чет эл фуқаролари учун бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти ва бошқаларга оид ўзгартиришлар киритилди.
Ногиронлиги бўлган шахслар қандай лавозимларда ишлашлари мумкин
Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимлари рўйхати тасдиқланиб, уларнинг фаолият юритиши учун қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси онлайн аниқланади
Индекс янги «Business Indicator» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими орқали аниқланади.
Ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қандай қайтарилади
Авиа- ва темир йўл чипталари, меҳмонхонада яшаш, театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ташриф харажатлари қайтарилади.
Қорақалпоғистон тадбиркорларига қўшимча имтиёзлар берилади
Жумладан, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари камайтирилади.
Жисмоний шахсларни идентификациялаш телефон рақами орқали амалга оширилади
Эндиликда давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни унинг мобиль телефон рақами ёрдами идентификациялаш мумкин.
«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилди
Кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, шунингдек миллий фильмларни кенг тарғиб қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.
Аҳоли бандлиги оширилади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди, якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишловчи жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ пасайтирилди, томорқа ер участкалари эгаларига субсидиялар ажратилади.
“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари божхона қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланади
ДБҚ Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда, ижтимоий технологияларни татбиқ этишда ва бошқа масалаларда кўмаклашади.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди
Президентнинг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Кон-металлургия саноати учун экологик талаблар ўрнатилади
Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талаблар ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрлари халқаро стандартларига ўтказилади





