Аҳолини ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш дастури қабул қилинди.
Наврўз байрамини ўтказишга тайёргарлик бошланди

Бу йилги байрамнинг асосий шиори: "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" бўлади.
Нотариус хизматлари учун комиссия тўловлари миқдори ўзгарди

Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш, шунингдек ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш қиймати БҲМнинг 10 фоизидан 15 фоизигача оширилди.
Маст ҳолда транспорт бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Йўллардаги безорилик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиб, жарима балларини ҳисоблаш тартиби кўзда тутилмоқда.
Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди

Жумладан, алкоголь маҳсулотларини улгуржи сотиш учун лицензия учун навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг навбатдаги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади.
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

Хусусан, ота-оналарнинг боласини диний таълимга жалб қилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди

Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.
Томорқа ер эгаларини қандай қўллаб-қувватлашади

Чора-тадбирларда грант, субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган
Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

Жамғарма фаолиятини ташкил этиш учун 20 нафар тадбиркордан иборат кенгаш тузилмоқда.
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди

Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган маълумотлар жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши шарт бўлган ҳолда давлат харидлари соҳасидаги ахборот порталига жойлаштирилади.
Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик бошланди

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни "Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди" шиори остида ўтказилади.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади

Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.
"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.
"Uzagrostar xolding" томорқа ер ва деҳқон хўжаликларини ихтисослаштириш билан шуғулланади

Ушбу компания таъсисчилигида туманларда маҳаллаларни маҳсулот етиштиришга ихтисослаштиришни чуқурлаштириш бўйича шўъба компаниялар ташкил этилади.
Аҳолига молиявий ёрдам кўрсатиш тизими соддалаштирилди

Камбағал оилаларга тадбиркорлик ва деҳқончилик билан шуғулланиш учун грантлар ва фоизсиз ссудалар ажратилади.
Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар

2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.
Олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш марказлари ташкил этилмоқда

Ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истагини билдирган ОТМ битирувчи курс талабаларининг бизнес ғоясидан тайёр лойиҳасигача бўлган жараённи банк томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, қулай шартларда молиялаштиришни назарда тутувчи "Келажакка қадам" дастури ишга туширилмоқда.
Хоразм вилояти шоли етиштирувчилари қўшимча субсидиялар оладилар

Уларга лазер қурилмаси билан жиҳозланган текислаш агрегати ёрдамида текисланган ҳар бир гектар экин майдони учун сарфланган ёқилғи-мойлаш материаллари қийматининг 100 фоизи қоплаб берилади.
Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда

Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди

Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.