Янги Марказ халқаро стандартлар ва “Зарур клиника амалиёти (GCP)” талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказади.
Махсус мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади
2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида тегишинча 5- ва 7-синфларга амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар белгиланди
ЙҲҚ янги таҳрирда тасдиқланди
Уларнинг нормалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди
Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати уларнинг берилган вақтига қараб узайтирилди.
Мамлакатга олиб кирилаётган товарларнинг божхона қиймати қандай аниқланади
Ҳукумат томонидан товарлар божхона қийматини аниқлашга тегишли низом тасдиқланди.
Давлат органлари ўз фаолиятига волонтёрларни жалб қилади
Шу мақсадда Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Ўзбекистонда АХС қандай қўлланилади
Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мамлакат иқтисодиёти ўсиши учун қандай чора-тадбирлар кўрилади
Республикада хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Давлат фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,1 трлн сўм маблағ ажратади
Қўшимча 85,4 млрд сўм миқдорида маблағ 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун ажратилади.
Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари сақланиб қолди
2022 йил якунига қадар ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари амалдаги фоиз ставкаларида, яъни 13 фоиз ва 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.
Тиббиётда хусусий сектор ва тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди
Бошқалар қаторида, тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Ўзбекистонда 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади
Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Ушбу регламент кемаларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, ўзгартириш киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.
Реставраторлар малакасини ошириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди
Маъмурий регламент билан талабгорнинг малака сертификати олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза ёки ҳужжатлар топшириш тартиби белгиланди.
Экология ва маданият соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар учун пул мукофоти миқдорлари белгиланди
Хусусан, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар учун мукофот суммаси БҲМнинг 1 бараварини ташкил қилади.
Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди
Беш йиллик дастур аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни белгилайди.
Пенсияларни ҳисоблаш ва тўлаш тизими автоматлаштирилади
1 сентябрга қадар хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида пенсия варақаларини юритиш бекор қилинади.
Ўзбекистонда олимпия ҳаракати кенг тарғиб этилади
Шу мақсадда ҳар йили Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишга бағишланган “Юрт фахри” номли кўргазмалар ташкил қилинади.
Читайте в свежих номерах
2026, 16 июня№ 24
- Как работать с маркировкой алкоголя общепиту и гостиницам
- Классификация под контролем: какие изменения в ТН ВЭД ждут участников ВЭД в 2026 году
- О добровольной уплате социального налога и о том, что делать, если данные не внесены в МАПК «ЕНСТ» или отсутствуют в архиве…
- Обновление территорий – по единым правилам
- С 1 июня оформление многоквартирных домов полностью оцифровано



