Ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истагини билдирган ОТМ битирувчи курс талабаларининг бизнес ғоясидан тайёр лойиҳасигача бўлган жараённи банк томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, қулай шартларда молиялаштиришни назарда тутувчи "Келажакка қадам" дастури ишга туширилмоқда.
Хоразм вилояти шоли етиштирувчилари қўшимча субсидиялар оладилар

Уларга лазер қурилмаси билан жиҳозланган текислаш агрегати ёрдамида текисланган ҳар бир гектар экин майдони учун сарфланган ёқилғи-мойлаш материаллари қийматининг 100 фоизи қоплаб берилади.
Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда

Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди

Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.
Қандай объектлар эксплуатацияга қабул қилинмайди

Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар белгиланди.
Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда

Унинг маблағлари таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотлар ўтказиш учун грантларга, эксперт, тадқиқот хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларга мукофотлар тўлаш ва бошқаларга йўналтирилади.
Ипотека муносабатларида – электрон гаров хатлари

Чора аҳолининг кенг қатламлари учун ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг ваколатлари кенгаймоқда

Тегишли ўзгартиришлар Инспекция тўғрисидаги Низомга киритилмоқда.
Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади

Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.
Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ташкил этилмоқда

2025 йилда 8 млрд АҚШ долларидан зиёдроқ хорижий маблағларни ўзлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Қайси ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилади

Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланмоқда. У 15 та тоифага туркумланган 289 та банддан иборат.
Тадбиркорлар мактаб ўқувчиларининг касбий таълимига жалб этилади

2025/2026 ўқув йилида Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида таълим жорий этилади.
Микромолия банклари институти ташкил этилади

Шуниндек «UZ» доменида «банк» терминидан фойдаланиш чекланади
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати беш йилгача узайтирилди

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилди.
Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан бухгалтерия ҳисобининг учта миллий стандартига - 4, 5 ва 7-сонли стандартларга ўзгартиришлар киритилди.
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш тартиби соддалаштирилди

Қатор Президент ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди

Бу фаолият билан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин.
Касаба уюшмаларининг филиаллари қандай рўйхатдан ўтказилади

Филиал ва бошланғич ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича ДХМ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси ва ЯИДХП орқали кўрсатилади.
НҲҲ ижроси мониторинги қандай ўтказилади

Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли НҲҲнинг ижроси беш йил давомида ҳар йили мажбурий назорат қилиниши лозим.