Марказ жойларда мавжуд ресурслар базасини ўрганиш орқали иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
Ҳужжатлар назорат ва ижро интизоми, АКТни жорий этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимлари фаолиятини тартибга солишга йўналтирилган.
Электромобилларда алоҳида рўйхатдан ўтказиш рақам белгилари бўлади
Электрдвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.
ДХШ лойиҳалари қандай молиялаштирилади
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом ва 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили институти таъсис этилди
Болалар омбудсмани Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади. Номзод Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун Президент томонидан киритилади.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 кв.метрдан кам бўлмаган 1 квартиралар ажратилади.
«Расмий статистика тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонуннинг амал қилиши расмий статистикани тайёрловчиларга ва ундан фойдаланувчиларга, респондентларга ҳамда маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
«Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди
Унинг фаолиятининг асосий йўналишлари - хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, улар моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш.
Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўлаш тартиби ўзгарди
Чора-тадбирлар камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтиришга йўналтирилган.
Ғаллаорол, Когон ва Ургут ўрмон хўжаликлари ташкил этилди
Ўрмон хўжаликлари Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ташкил этилди ва тегишинча 37 870, 1 000 ва 10 577 га майдонга эга.
Тиббий ёрдам кўрсатишда даволаш муассасаларида нималар бўлиши керак
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга ўзгартиришлар киритилди.
Етимларни тарбиялаш билан Миллий гвардия шуғулланади
“Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг болалар уйлари Миллий гвардияга бириктирилади.
“Aziz-ayol.uz” миллий платформаси ўз фаолиятини бошлайди
Унинг вазифалари орасида - хотин-қизлар, шу жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам бериш.
“Транспорт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Қонун транспортга оид фаолиятни тижорат асосида амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Ипотека кредити беришда қандай ўзгаришлар киритилди
Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий қилинади
Чора-тадбирлар ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартиришга йўналтирилган.
Қашқадарё вилоятида ҳар йили «Ўзбекистон отлари» номли кўргазма ташкил қилинади
Шунингдек от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари бўйича «Энг яхши чавандоз», «Энг яхши тренер» танловлари ташкил этилади. Ғолиблар БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Президент сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари ташкил этилди
Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун сайлов округлари тузиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Аудиторларни сертификатлаштириш тизими такомиллаштирилади
15 августдан бошлаб Молия вазирлигининг бир қатор функциялари аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ўтказилади.
Вакцинациядан бош тортганлик учун – ишдан четлаштириш
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.



