Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш учун ижтимоий-иқтисодий, экологик, давлат бошқаруви ва бошқа соҳалар бўйича ҳар йилги танловлар ўтказилади.
Даволаниш учун ордер янги схема бўйича берилади
Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
“Тусини ўзгартириш”га рухсатнома бериш - ЯИДХП орқали
Автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш учун рухсатнома талаб этилмайди.
Вазирлар Маҳкамасини юридик таъминлаш тартиби ўзгартирилди
Хусусан, Юридик таъминлаш бошқармаси қабул қилинган норматив ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси ишлаб чиқилиши, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштиради.
Нотариусларни назорат қилиш қандай амалга оширилади
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ИТСВнинг Россиядаги ваколатхонасининг вазифалари белгиланди
Вазифалардан бири - салоҳиятли инвесторларни топиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш, музокаралар ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, лойиҳа таклифларини тайёрлашда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Давлат хизматлари соҳасида - туб ўзгартиришлар
Улар орасида - тўловларга чегирмалар, ЖШШИРни коммунал хизматларга боғлаш, “автомобиль тарихи”, ID-карталар бериш, давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини қисқартириш ва бошқалар.
Интенсив боғ барпо этиш учун субсидия берилади
Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ҳар йили интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади.
«Рақамли ишонч» жамғармаси тугатилди
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Жамғарманинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича вориси бўлди.
Иш берувчиларга ёш ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ қайтарилади
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Электрон онлайн-аукционларни ўтказиш тартиби соддалаштирилди
Аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб бепул тақдим қилинади.
Иқтисодиётни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди
Улар жумласига хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиш вазифаси ҳам киритилди.
Ҳокимликлар ипотека бўйича кафилликлар беради
Чора-тадбирлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек ўртача ойлик даромади юқори бўлмаган фуқароларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлашни изчил давом эттиришга йўналтирилган.
Тиббий ёрдам сифати оширилади
2021-2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади.
Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги 744-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.
Базавий фазовий маълумотлардан фойдалана олиш таъминланади
Президент томонидан «Фазовий маълумотлар тўғрисида»ги Қонун имзоланди.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар
2021-2025 йилларда 13 та янги ихтисослаштирилган мактаблар қурилади.
Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятига баҳо берилади
Ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига баҳо бериш орқали уларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
"Ёшлар дафтари"га киритилганларга ўқиш учун компенсация тўланади
Тегишли ўзгартиришлар Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилди.
Ўзбекистон Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлашдан иборат.



