Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланишича, товарлар «Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудига божхона тўловлари тўланмасдан олиб кирилади.
Жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш қандай шакллантирилади
Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар реестрга киритилади, давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишни бошлайди.
Давлат органларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади
Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Юқори балл тўплаган абитуриентлар моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади
Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар абитуриентларга Президент гранти берилади.
Стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилинди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Стратегик ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Концепциянинг асосий мақсади халқаро нормалар ва стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд-экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини қондиришдан иборат.
Президент давлат хавфсизлик хизматининг фаолияти қонун билан тартибга солинди
Ушбу хизматнинг мажбуриятларига қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган шахсларга тажовузлар қилинишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича контрразведка фаолияти киради.
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун – янги таҳрирда
Виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликларига диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун тенг шарт-шароитлар яратиш ҳам киритилган.
Кунлик меҳнат марказлари тузилмаси тасдиқланди
Намунавий тузилмага мувофиқ туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари кунлик меҳнат маркази раҳбари ҳисобланади.
Геодезияга оид ишлар экспертизадан ўтказилади
Экспертиза ўтказиш тартиби «Ўзбекистон Республикасида геодезия ва картография соҳасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор билан тасдиқланди.
Давлат харидлари тизимига ўзгартиришлар киритилди
Корпоратив буюртмачилар учун индивидуал тарзда Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинади.
Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Миллий стратегия қабул қилинди
Уни амалга ошириш экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва мафкуравий механизмларнинг самарали тизимини, шунингдек, жамиятда бағрикенглик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган.
2021 йил учун Давлат бюджетига ўзгартиришлар киритилди
Жорий йилнинг ўтган даври учун қабул қилинган қарорларни бажариш ва устувор вазифаларни амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбалари талаб этилади.
Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш тизими шакллантирилади
Сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олган электрон техник паспортлар босқичма-босқич шакллантирилади.
Лизинг ташкилотларида ички назорат кучайтирилди
Лизинг берувчилар энди Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.
Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар шубҳали деб топилган операциялар ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар бериши лозим.
Имконияти чекланган шахслар қандай қўллаб-қувватланади
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ортиқча тўланган солиқ суммаси фоизи билан қайтарилади
Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Н.И.Пирогов номидаги РМТТУнинг филиали ташкил этилади
Президент томонидан Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор имзоланди.
Болалар учун инновацион лаборатория вазифаларига нима киради
Лаборатория Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тузилмасида ташкил этилди.
Читайте в свежих номерах
2026, 31 марта№ 13
- Купля-продажа недвижимости и транспортных средств в безналичной форме
- О стаже работы за границей, правилах при переезде, подтверждающих документах…
- Как оплачивать потребление газа за март
- Методика расчета НДФЛ и взносов на ИНПС за март 2026 года
- Таможенный пост «Навои»: Навруз приходит с дорогой (окончание)


