Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари давлат муассасаси сифатида ташкил этилади.
Бухорода зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади
2022 йилда Фестиваль 21–25 май кунлари ва унинг доирасида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.
«Конституциявий суд тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири анча кенгайтирилди
Энди қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш кучайтирилади
Ушбу назорат Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилади.
Корпоратив бошқарувчи малака аттестати кимларга берилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда устав фондида давлат улуши бўлган жамиятларнинг кузатув кенгаши аъзолари корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлиши лозимлиги белгиланган.
2021 йилда 457 127 та иш ўринлари ташкил этилади
Мазкур прогноз кўрсаткичлари Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурига киритилган.
"Ўзбектелеком" АКни модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади
“Ўзбектелеком" АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш" лойиҳасини амалга ошириш билан "Winncom Technologies Corp" компанияси (АҚШ) шуғулланади.
Хусусий тадбиркор ЙҲҚ бузилишини аниқлаганлиги учун қанча олади
Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус воситалар орқали қайд этилган ЙҲҚ бузилишидан ундирилган жарима суммасини қандай тақсимлаш белгиланди.
2 та халқаро шартнома тасдиқланди
Улар Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кетиладиган юкларнинг қуруқликдаги транзити тартибини тартибга солади.
Миллий гвардияда хизмат қандай ўталади
Тегишли низом Президент қарори билан тасдиқланди.
"Ўзбек геология қидирув" АЖ ташкил этилади
Унинг вазифалари жумласида - соҳага замонавий ва юқори самарали ускуналарни, илғор техника ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
Янги таҳрирдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонуннинг янги таҳририда бенефициар мулкдор, захирадаги ғолиб, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг аффилланган шахси ва бошқа тушунчалар берилган.
Давлат хизматлари кўрсатиш - фақат сертификат асосида
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун сертификатлар аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан берилади.
Субсидиялар қандай миқдорда ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
Миллий гвардия институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилади
Университет базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар
Улар жумласига кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этиш, солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш, экспорт қилувчилар учун жарима миқдорларини камайтириш киритилган.
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади
Белгиланган вазифалардан бири Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш майдонлари тақдим этиш орқали ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишдан иборат.
Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар жумласига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидиялар ажратиш, талабаларга турар ижараси бўйича ойлик ижара тўловини қоплаб бериш ҳам киритилган.



