Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун сертификатлар аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан берилади.
Субсидиялар қандай миқдорда ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
Миллий гвардия институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилади
Университет базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар
Улар жумласига кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этиш, солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш, экспорт қилувчилар учун жарима миқдорларини камайтириш киритилган.
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади
Белгиланган вазифалардан бири Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш майдонлари тақдим этиш орқали ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишдан иборат.
Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар жумласига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидиялар ажратиш, талабаларга турар ижараси бўйича ойлик ижара тўловини қоплаб бериш ҳам киритилган.
Иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланади
Шу йилдан бошлаб иқтидорли ёшлар учун "Академик ҳаракатчанлик" дастури бошланади ва "Бўлажак олим" танлови ўтказилади.
ИИВ академиясида - икки босқичли олий таълим тизими
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, ИИВнинг Академиясида олий таълим тизими бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олади.
Янги таҳрирдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонун билан фуқароларнинг референдум йўли билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, НҲҲ ижросининг мониторинги ва назоратини амалга ошириш ҳуқуқи белгиланди.
Ижтимоий контракт тизими жорий этилмоқда
Давлат маблағлари ҳисобидан субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилган банд бўлмаган аҳоли билан маҳаллий меҳнат органлари ўртасида ижтимоий контракт тузилади.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари пул мукофоти оладилар
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан уларга ўн икки миллион сўмдан тўланади.
Хотира ва қадрлаш кунини ўтказишга тайёргарлик кўриш бошланди
2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди.
Қоракўлчиликни ривожлантиришга – 100 млрд сўм
Ушбу маблағлар кредитлар бериш учун «Туронбанк» АТБга босқичма-босқич ажратилади.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг функциялари кенгайтирилди
Хусусан, республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, тоғ ён бағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишлари бажарилишини ташкил қилиш соҳасидаги функциялар кенгайтирилди.
Аълочиларга имтиҳон харажатлари қоплаб берилади
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилади.
Божхона. Магистрал газ ўтказиш қувури қандай назорат қилинади
Мамлакатимиз божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали табиий газ олиб ўтилиши устидан божхона назорати назорат божхона пости ходимлари ва ўлчов тармоғи масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
Энергия тежовчи қурилмаларга харажатлар компенсация қилинади
Хусусан, жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатлари қопланади.
Ўзбекистон МДҲнинг саноат соҳасидаги битимига қўшилди
Ҳужжат Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ҳамкорлигини кенгайтириш, саноат сиёсати бўйича Кенгашни ташкил этишга йўналтирилган.
Қандай қарздорлик ТСОЯЭАТда умидсиз деб эътироф этилади
ТСОЯЭАТда умидсиз қарздорликлар сифатида хўжалик юритувчи субъектларнинг суд қарорига мувофиқ мажбуриятларининг тугатилганлиги, умумий даъво қилиш муддатининг ўтганлиги ва бошқалар эътироф этилади.



