Хусусан, жойлаштириш воситаларини қуриш, янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш, айланма маблағларни тўлдириш ва бошқалар учун берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қопланади.
Банклараро тўловларни амалга ошириш тартиби ўзгартирилди
МБ Бошқарувининг қарори билан Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
АЖ: менежмент жавобгарлиги ва ахборотни очиб бериш
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.
Қонунларда – гендер тенглиги
Бир қатор қонунларга гендер тенглиги ҳамда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қўшимча ҳимоя қилишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Каботаж ва эко-инспекторларга тўсқинлик қилганлик учун жарима жорий этилади
МЖТКга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди ва уч ой ўтгач кучга киради.
Чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилди
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшайдиган шахсларни рўйхатга олишни тартибга солувчи 3 та ҳужжат тасдиқланди.
Тошкентда KfW маҳаллий бюроси очилади
Президент томонидан Ўзбекистон Ҳукумати ва ГФР Ҳукумати ўртасида имзоланган Тошкент шаҳрида Иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюросини ташкил этиш тўғрисидаги битим маъқулланди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар айланмаси соддалаштирилди
Участкаларни инвестиция шартномаси ёки ДХШ шартномаси асосида ижарага беришга, шунингдек иккиламчи ижарага беришга рухсат берилди.
Қандай оила кўп болали ҳисобланади
“Кўп болали оила” атамасининг ягона тушунчаси киритилмоқда, айрим имтиёзлар ва кафолатлар аниқлаштирилмоқда.
Электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йилдан ишга туширилади
Ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади.
Нукус шаҳрида опера санъати мактаб-интернати ташкил этилади
Ҳар йили 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади. 2021/2022 ўқув йилида 5, 6 ва 7-синфларга, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб — 5-синфга.
Чиқиндилар билан боғлиқ ишлар соҳасида – ДХШ янги модели
Президентнинг 29.09.2020 йилдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида – янги лавозимлар, тузилма ва устама
Президент томонидан 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарор имзоланди.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видео учун рағбатлантирадилар
Бу Президентнинг 2020 йил 29 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.
Фуқароликни қабул қилишда давлат тилини билиш даражаси қандай баҳоланади
Талабгорлар оғзаки нутқни тушуниш, ўзбек тилида гапира олиш, ўқиш ва ёзиш юзасидан имтиҳон қилинадилар.
Хивада «Лазги» халқаро рақс фестивали ташкил этилади
Бу Президентнинг 2020 йил 28 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.
Сув таъминоти: ДХШ, бизнесга компенсация ва давлат ижтимоий буюртмалари
Ичимлик суви ва оқава сув тизими модернизация қилинади, ушбу соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлиги оширилади.
Солиқ маслаҳатчилари функциялари кенгайтирилди
Президентнинг солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Суғуртага доир ҳуқуқбузарлик учун автомобиль ушлаб турилмайди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди.
Президентнинг юзлаб ҳужжатлари бекор қилинди, 121 тасига тузатиш киритилди
2 500 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаган хатловнинг дастлабки натижаси шундай.



