Хусусан, Клиринг тизими иштирокчиларининг мажбуриятлари кенгайтирилди, тизимга уланиш шартлари ўзгартирилди, вакиллик ҳисобварақларидаги ликвидликка доир талабларни бажармаганлик учун тижорат банкларига нисбатан чеклов чоралари белгиланди.
Энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳалар янги жамғарма томонидан молиялаштирилади
Янги жамғарманинг вазифалари орасида - бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадорлигини ошириш, шу жумладан, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг ТИАни тайёрлаш, энергия аудитини ўтказиш.
Тошкент шаҳрида А.И. Герцен номидаги РДПУ филиали ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида - мактабгача таълим, коррекцион педагогика соҳаларида тадқиқотлар ўтказиш, ўқув жараёнига масофавий таълим технологияларини жорий этиш.
Ишларни вахта усулида ташкил этиш – янги Низом асосида
Вазирлар Маҳкамаси узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини вахта усулида амалга оширишни тартибга солувчи низомни тасдиқлади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми қандай ўтказилади
2020 йилдан бошлаб доимий асосда ҳар икки йилда йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ушбу тадбирни ўтказиш назарда тутилмоқда.
IT-мутахассислар кўпаяди
Президентнинг қарори билан IT-индустрия соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни интеграция қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
«Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегияси қабул қилинди
Стратегияни амалга ошириш доирасида кенг миқёсдаги чора-тадбирлар комплекси режалаштирилган. Бу ҳақда батафсил – шарҳимизда.
Қатағоннинг тарихий даврини ўрганиш давом этади
Президент томонидан 8 октябрь куни “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиш имзоланди.
Экспортни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш билан махсус комиссия шуғулланади
Шунингдек, комиссиянинг вазифаларига ҳудудларда саноат кластерларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари"нинг ижросини назорат қилиш ҳам киради.
Туризм соҳасида тадбиркорлар харажатларининг бир қисми компенсация қилинади
Хусусан, жойлаштириш воситаларини қуриш, янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш, айланма маблағларни тўлдириш ва бошқалар учун берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қопланади.
Банклараро тўловларни амалга ошириш тартиби ўзгартирилди
МБ Бошқарувининг қарори билан Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
АЖ: менежмент жавобгарлиги ва ахборотни очиб бериш
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.
Қонунларда – гендер тенглиги
Бир қатор қонунларга гендер тенглиги ҳамда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қўшимча ҳимоя қилишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Каботаж ва эко-инспекторларга тўсқинлик қилганлик учун жарима жорий этилади
МЖТКга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди ва уч ой ўтгач кучга киради.
Чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилди
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшайдиган шахсларни рўйхатга олишни тартибга солувчи 3 та ҳужжат тасдиқланди.
Тошкентда KfW маҳаллий бюроси очилади
Президент томонидан Ўзбекистон Ҳукумати ва ГФР Ҳукумати ўртасида имзоланган Тошкент шаҳрида Иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюросини ташкил этиш тўғрисидаги битим маъқулланди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар айланмаси соддалаштирилди
Участкаларни инвестиция шартномаси ёки ДХШ шартномаси асосида ижарага беришга, шунингдек иккиламчи ижарага беришга рухсат берилди.
Қандай оила кўп болали ҳисобланади
“Кўп болали оила” атамасининг ягона тушунчаси киритилмоқда, айрим имтиёзлар ва кафолатлар аниқлаштирилмоқда.
Электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йилдан ишга туширилади
Ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади.
Нукус шаҳрида опера санъати мактаб-интернати ташкил этилади
Ҳар йили 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади. 2021/2022 ўқув йилида 5, 6 ва 7-синфларга, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб — 5-синфга.



