Янги виза, туристик йиғим ҳисобини юритишнинг ягона тизими ва чегарадан тезкор ўтиш механизми.
Норезидент-биржа савдолари иштирокчиси қандай ҳисобга қўйилади
ДСҚ томонидан Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Туризм соҳасида бир қатор қўшимча имтиёзлар тақдим этилади
19 июнь куни Президент томонидан «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
ҚҚС бўйича амал қилаётган имтиёзлар 1 октябрдан қисқартирилади
Президентнинг 19.06.2020 йилдаги «Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида»ги ПФ-6011-сон Фармони қабул қилинди.
Сирдарё ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги техникаси харидорларига – имтиёзлар
Улар божхона божидан озод этилади, шунингдек қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати кечиктирилади.
Атом энергиядан фойдаланиш хавфсизлиги текширилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади
Филиалнинг асосий вазифаларидан бири - иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ХВЖ маблағлари билан тўлдирилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига халқаро валюта жамғармасидан маблағлар жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388-сон қарор қабул қилинди.
Мажбурий ижро бюроси ваколатлари қайта кўриб чиқилди
Президент томонидан энергоресурсларни сотиш масалалари бўйича янги ҳужжат имзоланди.
Касаллик варақалари бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Соғлиқни сақлаш вазири ўз буйруғи билан Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритди.
Давлат органларида апелляция кенгашлари пайдо бўлади
Улар жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш билан шуғулланади. Бу Президентнинг 17 июндаги қарорида назарда тутилган.
Давлат ресурслари учун донни харид қилиш нархлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2020 йилдаги «2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 378-сон қарори қабул қилинди.
Хизматлар соҳаси кредитлар бериш орқали қўллаб-қувватланади
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан эквивалентда $100 млн кредит линияси очилади. Бизнес-субъект 1 млрд сўмгача миқдорда, фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасига тенг кредитни расмийлаштириши мумкин.
«UzAssets» АЖ инвестиция компанияси ташкил этилади
У давлат улушига эга бўлган корхоналарни сотишдан олдин тайёрлаш, салоҳиятли инвесторларнинг рўйхатини шакллантириш ва бошқалар билан шуғулланади.
Ижтимоий ходимларга қўйиладиган малакавий талаблар белгиланди
Уч турдаги лавозимдаги ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари олтита вазирлик томонидан тасдиқланган йўриқномада белгиланган.
Бўстонлиқ туманида солиқ тажрибаси қандай ўтказилади
ДСҚ томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинчалик низом тасдиқланди.
Кимлар ломбардни бошқара олмайди
Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Давлат хизматлари кўрсатиш қандай баҳоланади
Улар учун белгиланган муддатдан олдин ёки кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари сони, кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик, улар бўйича фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сони каби мезонлар жорий этилади.
Дори воситаларига чекланган нархлар белгиланади
Уларнинг нархи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан танланган, аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси турлича бўлган 10 та мамлакатдагига қараганда юқори бўлмайди.



