1 сентябрдан бошлаб ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш босқичма-босқич автоматлаштирилади.
Аграр таълим тизими янада такомиллаштирилади
Президентнинг 30.07.2020 йилдаги «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4795-сон қарори қабул қилинди.
Тез ёрдам бригадалари рағбатлантирилади
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига бир марталик қўшимча тўлов берилади.
Давлат статистика қўмитасининг ваколатлари кенгайтирилди
Президент томонидан 3 август куни миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарор имзоланди.
Томорқа ерларига сув чиқариш учун давлат субсидия ажратади
Улар вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлардан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга харажатларнинг бир қисмини қоплайди.
ХАЛИКК–2017 яна кенгайтирилди
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бизнес олий мактаби тадбиркорларни ўқитиш билан шуғулланади
Шунингдек, республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш унинг вазифалари жумласига киради.
Сейсмология соҳасида қатор туб ўзгаришлар амалга оширилади
Чора-тадбирлар Президент томонидан тасдиқланган республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастурида назарда тутилган.
Мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органлар реестрга киритилади
Вазирлар Маҳкамаси Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади.
Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли сертификатланади
Фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш, шунингдек уларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тасдиқланди.
Бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини электрон техник паспорт тасдиқлайди
Президент томонидан Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури тасдиқланди
Тошкент вилоятида замонавий нимстанциялар қурилади
Лойиҳа Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада оширади.
1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10%га оширилади
Бу Президентнинг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонида назарда тутилган.
400 мингдан кўпроқ оила тўғридан-тўғри тўловларни олади
Президент томондан коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида Фармон имзоланди.
Санитария-эпидемиология хизмати органлари тизими ислоҳ қилинди
Бу Президент томонидан имзоланган иккита ҳужжатда назарда тутилган.
Мактабдаги синфда нечта ўқувчи бўлиши керак
Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тасдиқланди.
Санэпидосойишталикни сақлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилади
Президентнинг 25.07.2020 йилдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6035-сон Фармони қабул қилинди.
Банк фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги НҲҲ битта ҳужжатга бирлаштирилди
Марказий банк Бошқаруви Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Ипотека кредитлари қандай шартларда берилади
Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Инкассация хизмати томонидан ташиладиган қимматликлар суғурта қилиниши шарт
МБ Бошқаруви томонидан Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.



